Айолларни цистит касаллигини даволаш

Цистит ёхуд «чахмазак»

Бу маколада асосан аёллардаги циститга купрок эътибор бераман.

Ковук буш, мушакдан тузилган орган булиб, сийдик туплаш ва сийдик чикариш вазифасини бажаради. Унда учта тешик бор: 2 та сийдик найини тешиги ва 1 та сийдик чикарув каналини тешиги. У кичик тосда жойлашган. Унинг хажми 250-500 мл атрофида булади. Девори 3 каватдан иборат:

Аёллар сийдик чикарув канали киска ва кенг булади. Узунлиги 3,5-4 см. Ташки канал диаметри 3-9 мм атрофида булади. Аёлларда сийдик найининг орка томонида кин ва тугри ичак жойлашган.

Касаллик сабаблари жуда куп:

Энг куп касалликни микроблар чакиради ва бу микроблар ичида асосий уринни грамм манфий микроблар ( асосан ичак таёкчаси) эгаллайди. Ичак таёкчаси касалликнинг 70-95% ида кузгатувчи эканлиги аникланган.

Касаллик ривожланишида жуда куп омиллар керак булади. Шулардан бири касаллик чакирувчи (патоген) микроблар. Лекин микроб булгани билан доим хам касаллик ривожланавермайди. Бунда ковук химоя тизимларини катта роли бор. Ковукнинг узини-узи химоя тизимлари:

Юкоридаги химоя омиллари бузилишига олиб келувчи холатларда купрок касаллик ривожланади. Касаллик ривожланишига имконият яратадиган вазиятлар:

Микробни ковукка кириш йуллари:

Бевосита атроф тукималардан ковук девори оркали – бу холат операция вактида ковук девори зарарланиши окибатида окма яра сифатида намоён булади.

Энг куп учрайдиган йули бу юкорига кутарилувчи йул хисобланади.

Уткир цистит одатда бирор кузгатувчи омил таъсиридан сунг (совук котиш, инфекцион касалликдан сунг, жинсий алока, травма ва б.) бирданига бошланади. Беморда куйидаги шикоятлар булиши мумкин:

Буни текширишда асосан сийдик тахлили килинилади. Сийдик тахлилида лейкоцитурия (лейкоцитлар сонини куп булиши)аникланади. Керак булса бошка текширув усуллари: сийдикни экиш, цистоскопия, рентген текшируви кабиларни факат мутахасис шифокор тавсия этади. Касалликка жуда куп кайталаниш характерли. Бунга куйидаги омиллар сабаб булади:

Читайте также:  Лечение простатита клиники киева

1.Микробга карши дорилар

2.Яллигланишга карши дорилар

3.Сийдик харакатига органик ва функционал халакит бериб турган бузилишларни даволаш

4.Жинсий ва гигиеник омилларни коррекция килиш

6.Сийдик рН ини узгартирувчи терапия

7.Диета ва ичиш режимига амал килиш, фитотерапия, физиотерапия ва б.

Даволашни факат мутахасис шифокор диагноз куйиб, сунг амалга оширади.

1.Г.Н. Скрябин, В.П. Александров, Д.Г. Кореньков, Т.Н.Назаров – Циститы (учебное пособие) Санкт Петербург 2006

2.Национальное руководство по урологии под ред. Н.А. Лопаткина

3.Теплов С.А, Назарова Л.С, Елисеева И.П. Уретриты, циститы, кольпиты, вульвовагиниты. Крон-Пресс. М., 2000. с 253.

4.Бошка куплаб интернет сайт маълумотлари ва расмлари.

Источник

Цистит мавсумий касалликми ёки давомий?

«Аввалдан тез-тез шамоллашга мойилман. Айниқса, куз-қиш мавсумида грипп, тумов, томоқ оғриқлари кўп безовта қилади. Ўтган йили цистит бўлгандим. Эшитишимча, мен каби салга шамоллайдиганларда цистит қайталаниши мумкин экан. Шунга аниқлик киритсангиз»

Одина Салимова, Юқори Чирчиқ тумани

Мавзу юзасидан олий тоифали шифокор-уролог, доцент Улуғбек Худойберганов маълумот беради.

Цистит баъзилар учун оддий хасталикдек туюлади. Ҳатто куз-қиш мавсуми учун содир бўлиши керак бўлган касалликлар қаторига киритилиши ҳам рост. Аслида эса мазкур хасталик жиддий ёндашувни талаб этадиган ва мавсум танламас хасталикдир.

ҚАНДАЙ ЮЗАГА КЕЛАДИ?

Тиббиётда цистит пешоб йўли ва пешоб қопчаси яллиғланиши билан кечадиган инфекцион турдаги касаллик дейилади. Хасталик турли бактериялар, вирус, хламидиоз, замбуруғлар ва ичак таёқчалари таъсирида юзага келади. Баъзан касаллик сабабчиси инфекция эмас, жинсий аъзо ва буйрак фаолияти ўзгаришлари, яллиғланишлари бўлиши ҳам мумкин. Аниқланишича, цистит эркакларга нисбатан аёлларда кўпроқ учрайди. Хасталик гормонал бузилишлар, витамин етишмаслиги, совқотиш, оёқдан зах ўтиши, пешоб йўллари яллиғланиши сабабли ҳам авж олиши мумкин.

Белгилари

Ҳар бир организм индивидуал тузилганилигини ҳисобга олсак, касаллик белгиси турлича бошланиши мумкин. Енгил тури қовуқ оғриши, пешоб ажралиш вақти жиддий бўлмаган ёхуд вақти-вақти билан кузатиладиган безовталиклар билан характерланади. Ўткир турида эса қовуғда санчиқли оғриқлар, тез-тез ҳожатга бориш, пешоб бўшалиши пайтида ачишиш кабилар кузатилади.

Читайте также:  Срок лечения пиелонефрита в стационаре

Нега қайталанади?

Биринчи марта цистит билан тўқнаш келаётган бўлсангиз, оғриқсизлантирувчи препарат қабул қилинг-да, шифокор ҳузурига йўл олинг. Бир қанча таҳлил текширувларидан сўнг касаллик сабаби аниқланиб, зарур муолажа тури танланади. Чунки ўзингизча даво қилишингиз, нотўғри муолажа, салгина совуқсираш ёки иммунитет сустлашиши юз берса ҳам цистит хуружлари қайталаниши мумкин.

МУОЛАЖА ДАВОМИЙ БЎЛСИН

Касаллик тури ва даражасига кўра шифокор томонидан антибиотик, иммунитетни мустаҳкамловчи препаратлар ҳамда уй шароитида бажариш мумкин бўлган ванналар тавсия этилади.

Муолажа вақти сийдик ажралишини фаоллаштириш учун кўпроқ суюқлик ичиш лозим. Масалан, наъматак, кўк чой, жўхори попугидан тайёрланган дамламалар айни муддао.

Таомномадан аччиқ, шўр, нордон егуликларни чеклаб турасиз. Оёқ ва бел соҳасини иссиқ тутиб, узоқ вақт бир жойда ўтирмаслик, пешоб халтаси тўлиб қолмаслигини назорат қилишингиз лозим.

Источник

Войдите в ОК

Цистит жинсий йўл билан юқадими?
— Бир неча ой аввал цистит касаллигига чалиндим. Уй шароитида, доривор ўсимликлар билан даволаниб, тузалган эдим. Яқинда укамни уйлантирганимиз муносабати билан, бир ҳафта онамнинг уйида туриб қайтдим. Турмуш ўртоғим билан жинсий алоқада бўлганимдан кейин хасталик яна қўзғаб қолди. Бу воқеадан кейин турмуш ўртоғимдан шубҳаланиб қолдим. Айтингчи, цистит жинсий йўл билан ҳам юқадими?

Цистит аёлларга хос касаллик. У шамоллаш туфайли пайдо бўлиши мумкинлигини ҳам биламиз. Аммо циститнинг ривожланишига жинсий яқинлик сабаб бўлиши мумкин дейишса кўпчилик ҳайрон бўлади. Ҳақиқатан ҳам шундайми?

Аслида цистит инфекцион хасталик эмас. У жинсий яқинлик вақтида тўғридан-тўғри юқмайди. Сизнинг ҳолатингизда жинсий алоқадан кейин касалликнинг хуруж қилиши нозик аъзолар микрофлорасининг бузулиши билан боғлиқ бўлса ажабмас. Яъни жинсий аъзода ривожланган бактериялар алоқа вақтида сийдик йўлига, тушиб цистит касаллигини келтириб чиқаради. Бундан ташқари аёл иммун тизимининг сустлиги, сийдик йўлларининг шамоллаши, шахсий гигиенага амал қилмаслик ҳам циститга олиб келиши мумкин. Ўзбилармонлик билан турли дори воситаларини қабул қилиш ёки охиригача даволанмаслик касалликнинг қайталаш эҳтимолини оширади.

Читайте также:  Дробление камней в почках в краснодаре краевая больница

Цистит эркакларда ҳам учрайдими?

Цистит билан оғриган аёлларни касаллик вақтида турмуш ўртоғимга ҳам юқиши мумкинми деган савол ўйлантиради. Шуни эслатиб ўтиш лозимки, эркаклар камдан кам ҳолатларда циститга чалинишади. Бунга эса асосан сурункали простатит хасталигининг зўрайиши сабаб бўлади.

Касаллик мобайнида жинсий ҳаётни давом эттириш мумкинми?

Аслида, касаллик вақтида жинсий алоқада бўлиш тавсия этилмайди. Бундай яқинликдан кейин сийдик қопига тушаётган босим кучаяди ва беморнинг ҳолати ёмонлашиши кузатилади. Ҳатто даволанишнинг энг сўнгги босқичларида ҳам касаллик қайталаши кузатилган.

Циститдан бутунлай қутулса бўладими?

Аввалам бор, сурункали циститга йўл қўймаслик учун уни ўз вақтида ва тўғри даволаш даркор. Бундан ташқари, даволаш курсини ўтагандан кейин аёл ўз саломатлигига эътиборли бўлса, уни қайта қўзғатувчи стрессларга йўл қўймаса, бактерияларнинг олдини олиш учун доимий равишда шахсий гигиена қоидаларига амал қилиб борса, касаллик хуружи анча камаяди, бутунлай тузалиб кетиш эҳтимоли ҳам юқори.

Источник

Оцените статью
Лечение заболеваний внутренних органов
Adblock
detector